Саудия ва Покистон ўзаро мудофаа шартномасини имзолади
Саудия Арабистони Валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд ва Покистон Бош вазири Муҳаммад Шаҳбоз Шариф ўзаро мудофаа шартномасини имзоладилар. Бу келишув ҳужумга учраганда ҳар икки давлат биргаликда жавоб беришни назарда тутади, дейилган Шарифнинг Подшоҳликка ташрифи якуни бўйича берилган баёнотда.
— Мазкур қўшма стратегик ҳужжат икки давлатнинг минтақа ва бутун дунёда хавфсизликни мустаҳкамлаш, тинчлик ҳамда хавфсизликка эришиш борасидаги саъй-ҳаракатининг бир қисми, — дея Саудия давлат ахборот агентлиги SPA Бош вазирдан иқтибос келтирган.
— Келишув мудофаа соҳасидаги ўзаро ҳамкорликнинг турли йўналишларини ривожлантириш, ҳар қандай тажовузга қарши ўзаро тийиб туришни кучайтиришга қаратилган. Битимда икки давлатдан бирига қарши ҳар қандай тажовуз ҳар икки давлатга қарши тажовуз сифатида баҳоланиши кўзда тутилган.
С.Раҳимов, ЎзА