Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Саудия-Таиланд ўртасидаги муносабатлар 33 йилдан сўнг қайта тикланди
14:19 / 2022-03-10

Саудия Арабистони 33 йиллик тақиқдан сўнг ўз фуқароларига Таиландга боришга рухсат берди.

Саудия Арабистонининг SPA ахборот агентлиги хабарига кўра, Саудия Арабистони фуқароларининг Таиландга боришига қўйилган чекловлар бекор қилинган.

1989 йилда Саудия Арабистони ва Таиланд ўртасидаги муносабатлар заргарлик буюмларини ўғирлаш можаросидан сўнг кескинлашганди. Орадан бир йил ўтиб, Таиландда бир кечада 3 нафар саудиялик дипломат ҳалок бўлган эди.

Жорий йил мамлакатлар муносабатларни нормаллаштиришга қарор қилди.
2022 йил 25 январь куни Таиланд бош вазири ва мудофаа вазири Саудия Арабистонига ташриф буюрди. Ташриф давомида томонлар дипломатик муносабатларни тиклаш ва элчихоналар фаолиятини қайта йўлга қўйишга қарор қилган эдилар.

Жорий йилнинг 27 февралидан буён Саудия авиакомпанияси Жидда-Бангкок йўналиши бўйича парвозларни амалга ошириб келяпти.