Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Саудия сунъий интеллектни ривожлантиради
12:11 / 2024-03-20

Саудия Арабистони сунъий интеллектни ривожлантиришга 40 миллиард доллар сармоя киритишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “The New York Times” манбаларга таяниб эълон қилган.

Маълумотга кўра, Саудия ушбу йўналишда инвесторлар билан ҳамкорликни муҳокама қилмоқда. Қироллик расмийлари шерикларга мамлакатда бир неча технологик стартап, жумладан ўз сунъий интеллект компаниясини яратиш ниятида эканини айтган.

Дастлабки лойиҳа жорий йил иккинчи ярмида амалга оширилади. Таъкидланишича, Саудия Арабистони дунёдаги энг йирик сунъий интеллект инвесторига айланиш учун иқтисодиётни диверсификация қилишга содиқлигини намойиш қилмоқчи. Ушбу мақсад активи 900 миллиард доллардан ошадиган суверен фонд орқали амалга оширилади.