Саудия шаҳзодаси глобал ядро уруши эҳтимоли ҳақида гапирди
Ядро қуролидан фойдаланиш дунё билан зиддиятга олиб келади, деди Саудия Aрабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон ибн Абдулазиз Ол Сауд “Fox News” телеканалига берган интервьюсида.
– Бирор давлатнинг ядро қуролидан фойдаланиши ўша мамлакат бутун дунё билан урушаётганини билдиради, – деди у. – Дунё бошқа Хиросимага гувоҳ бўла олмайди. Aгар миллионлаб киши ҳалок бўлганини кўрсак, бу бутун дунё билан урушни англатади.
Қиролликнинг бу борадаги ҳаракати ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Шаҳзода Эрон ядро қуролига эга бўлса, Саудия Aрабистони ҳам шу йўлни танлашга мажбур бўлишини айтди.
“Бирор давлат ядро қуролига эга бўлса, биз хавотирга тушамиз: бу ёмон”, – дея хулоса қилди Муҳаммад ибн Салмон ибн Абдулазиз Ол Сауд.
ЎзА