Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Саудия Арабистонининг айрим ҳудудларини қор қоплади
11:10 / 2024-11-04

Подшоҳликнинг Ал-Жафр ҳудуди кучли ёмғир ва дўлдан сўнг оппоқ қорга бурканди. Бу ҳақда ахборот ҳамкоримиз – “SPA” маълум қилмоқда.

Хабарда айтилишича, ўтган чоршанба кунидан бери мазкур вилоятнинг баъзи жойларига катта миқдордаги дўл билан бирга кучли ёмғир ёққан ва яқиндаги тоғли ҳудудларни қор қоплаб, ҳайратланарли қиш манзарасини акс эттирган.

Метеорологлар қорни Араб денгизидаги паст босимли ҳудудларнинг кенгайиши ва уларнинг Уммон томон силжиши билан изоҳламоқда. 

Саудия Арабистони ҳукумати аҳолини эҳтиёт чораларини кўришга ва тўсатдан сув тошқини хавфи мавжуд ҳудудларга узоқ муддатли саёҳатлардан сақланишга чақирмоқда.

Ў.Алимов, ЎзА