Саудия Арабистонидаги лочин фестивали якунига етди
Кеча – 17 декабрь куни Қирол Aбдулазиз лочин фестивали якунига етди.
Фестивалда қиролликнинг турли бурчакларидан саудиялик лочинлар ишқибозлари билан бирга дунёнинг 9 давлатдан иштирокчилар қатнашди. Жами 2110 та лочин намойиш этилди.
Фестивал ташкилотчилари томонидан танловлар ғолиблари учун умумий миқдорда 6,7 миллион доллар молиявий мукофотлар ажратилди.
Фестивал Саудия ва халқаро лочинлар гуруҳини жалб қилишга муваффақ бўлди ва бу ҳар йили ҳамма кутадиган воқеага айланди. Фестивалнинг биринчи тадбирларида 1 723 та лочинни рўйхатга олинган бўлса, иккинчи йил тадбириди 2 350 та лочин иштирок этган. Бу натижалари билан фестивал жаҳон рекордлар китобига киритилган.
З.Мирзабоева, ЎзА