Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Саудия Арабистонида йирик миқдорда гиёҳванд моддалар контрабандасига барҳам берилди
12:03 / 2023-04-26

Саудия Арабистони Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш Бош бошқармаси анорлар солинган қутиларга яширилган 12 миллиондан ортиқ таблетка контрабандасига барҳам берди, дейилади мазкур бошқарманинг ижтимоий тармоқ орқали тарқатган хабарида.

“Наркотикларга қарши кураш хизмати анор қадоқланган қутиларга яшириб олиб ўтмоқчи бўлинган 12 миллион 729 минг дона амфетамин наркотик модда таблеткаси олиб кирилишига чек қўйди”, – дейилади бошқарма баёнотида.

Ташкилотнинг аниқлик киритишича, Жидда вилоятида тўрт нафар гумонланувчи қўлга олинган. Уларнинг икки нафари Миср фуқаролигига эга, бири суриялик, яна бири яманлик бўлган. Уларга нисбатан ҳуқуқий чоралар кўрилмоқда ва ишлари прокуратурага оширилган, дейилади хабарда.

2022 йил кузда ҳам Саудия Арабистонида 47 миллион дона амфетамин таблеткаси олиб ўтилишининг олди олинган эди. Ушбу юк қиролликдаги энг йирик наркотик моддалар контрабандаси ҳисобланган.