Саудия Арабистонида Эрон элчихонаси очилди
Эрон элчихонаси Ар-Риёдда фаолиятини бошлади, шунингдек, Жиддада Эрон бош консулхонаси ва Ислом ҳамкорлиги ташкилотидаги ваколатхонаси ҳам очилди, деб баёнот берди Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Носир Қонуний IRIB агентлигига берган маълумотида.
“Эрон Ислом Республикасининг учта ваколатхонаси – Ар-Риёдда элчихонаси, Жиддада бош консулхонаси ҳамда Ислом ҳамкорлиги ташкилотидаги ваколатхонаси одатий тартибда иш бошлади”, – дейилади Қонуний берган хабарда.
Март ойи бошида Хитой воситачилигида Теҳрон ва Ар-Риёд дипломатик муносабатларни қайта тиклашга ҳамда икки ой ичида элчихоналар фаолиятини йўлга қўйишга келишиб олган эди.