Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Саудия Арабистони ва БААнинг нефть қазиб олиш миқдорини ошириш шарти маълум қилинди
14:21 / 2022-08-05

Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирлиги нефть қазиб олиш миқдорини оширишга қурби етади, фақат бу ишни таклиф бўйича жиддий инқироз, яъни келаётган қишда юз бериши эҳтимоли бўлган вазиятда амалга ошириши мумкин, деб ёзмоқда Рейтер агентлиги манбаларга таяниб.

"Учта манба маълум қилдики, Саудия Арабистони ва БАА “янада кўп” нефть қазиб олиши имкониятига эга, фақат бу ишни нефть етказиб бериш инқирози янада чуқурлашса амалга оширади", - дейди агентлик. 

Хабарда таъкидланишича, инқироз келаётган қишда бўлиши мумкин, чунки Украина уруши туфайли ОПЕК+ аъзоси бўлган Россия билан Ғарб ўртасида сиёсий ва иқтисодий қарама-қаршилик вазиятнинг юмшашига ишора қилмаяпти. 

Чоршанба куни бўлиб ўтган мажлисдан кейин ОПЕК+ нефть қазиб олиш миқдорини суткасига атиги 100 минг баррелга оширишга қарор қилди. Бундан ташқари, альянснинг таъкидлашича, қазиб олиш қуввати чекланган ва етказиб беришда рўй берадиган жиддий узилишларга қарши эҳтиёткорлик билан фойдаланиш керак.