Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Саудия Арабистони Сурияда дипломатик ваколатхонасини очади
19:20 / 2023-05-10

Саудия Арабистони Сурияда дипломатик ваколатхонасини қайта очиш ниятида эканини маълум қилди. Бу ҳақда “SPA” агентлиги ТИВ матбуот хизматига таяниб хабар берди.

Сурияда демократик норозилик намойишлари кескин бостирилиши туфайли 2011 йил ноябрида унинг ушбу ташкилотдаги аъзолиги тўхтатилган эди. Мамлакатда бошланган инқироздан то шу кунгача 500 минг киши ҳалок бўлган, миллионлаб одамлар ўз уйларини ташлаб чиқишга мажбур бўлишган.

7 май куни Араб Лигасига аъзо мамлакатлар ташқи ишлар вазирлари Суриянинг ташкилотга қайтиши тўғрисида қарор қабул қиладилар.

Ар-Риёд Дамашқ билан дипломатик алоқаларини 2012 йилнинг ёзида узган эди. Сурия билан араб давлатлари ичида биринчи бўлиб Бирлашган Араб Амирликлари муносабатларини тиклаган бўлиб, у 2018 йилда Дамашқда ўз элчихонасини очган эди. “AFP” агентлиги таъкидлаганидек, Суриянинг бошқа давлатлар билан яқинлашуви жорий йилнинг февралида Туркия ва Сурияда жами 60 минг кишининг ҳаётига зомин бўлган йирик зилзиладан кейин бошланган.

ЎзА