English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Саудия Арабистони коронавирусга қарши курашиш учун 500 миллион доллар хайрия қилади
06:53 / 2020-04-22

500 миллион доллардан 150 миллион доллари Вабога тайёргарлик инновациялари коалицияси, яна шунчаси Зардоблар ва иммунизация халқаро коалицияси ва 200 миллион доллари соғлиқни сақлашга ихтисослашган бошқа халқаро ва минтақавий ташкилотлар ва дастурларга тақдим этилади.

2020 йилда “G20” гуруҳига раҳбарлик қилаётган Саудия Арабистони Подшоҳлиги коронавирусга қарши кураш доирасидаги халқаро саъй-ҳаракатларга 500 миллион АҚШ доллари ажратишини маълум қилди. Мазкур хайрия маблағи ихтисослашган халқаро ташкилотларнинг фавқулодда ҳолатлардаги имкониятларини мустаҳкамлайди.

Саудия Арабистони ушбу хайрия маблағини Икки муқаддас масжид ходими Подшоҳ Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд раислигида “G20” гуруҳига кирувчи мамлакатларнинг ўтган ойда бўлиб ўтган навбатдан ташқари саммитида эришилган келишувлардан келиб чиққан ҳолда ажратмоқда. 