French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Саудия Арабистони Асадни Араб Лигаси саммитига таклиф қилмоқчи
12:36 / 2023-04-03

Саудия Арабистони Сурия Президенти Башар Асадни 19 май куни Ар-Риёдда бўлиб ўтадиган Араб Давлатлари Лигаси саммитига таклиф қилишни режаламоқда. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги икки манбага таяниб хабар берди.

Уларга кўра, Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Файсал бин Фархан Ол-Сауд яқин ҳафталарда Дамашққа бориб, Асадга саммитда қатнашиш учун расмий таклифни етказади.   

Дамашқнинг Араб Лигасидаги аъзолиги 2011 йил ноябрь ойида Сурияда бошланган ички инқироз авжида чиққан пайтда тўхтатилган эди. Аксарият араб давлатлари Сурия ҳукуматининг мухолифат билан муросага кела олмагани учун ўз элчиларини Дамашқдан олиб чиқиб кетишди ва Сурияни иқтисодий бойкот қилишга қўшилишди.  

Саудия Арабистони, Қатар ва бошқа қатор давлатлар можаро пайтида Сурия ҳукуматига қарши чиққан қуролли гуруҳларга молиявий ва ҳарбий ёрдам кўрсатиб турган.  

Яқинда бир неча араб мамлакатлари, хусусан, Бирлашган Араб Амирликлари, Уммон ва Баҳрайн Дамашқдаги дипломатик ваколатларини тиклади.  

ЎзА