French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сарвар Отамуратовнинг Тошкент шаҳри сайловчилари билан учрашуви
19:12 / 2016-11-21

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Сарвар Отамуратов 21 ноябрь куни Тошкент шаҳри сайловчилари билан учрашди.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Сарвар Отамуратов 21 ноябрь куни Тошкент шаҳри сайловчилари билан учрашди.

"Туркистон" саройида бўлиб ўтган учрашувни Тошкент педиатрия тиббиёт институти ўқитувчиси М.Акбарова очди. Президентликка номзоднинг ишончли вакили Ф.Муҳиддинова номзоднинг таржимаи ҳоли билан таништирди.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Сарвар Отамуратов ўзининг сайловолди дастури юзасидан нутқ сўзлади.

Дастурда миллий ўзликни англаш, миллий қадриятларни ҳимоя қилиш, иқтисодиётни ривожлантириш, халқимиз фаровонлигини ошириш, миллий ахборот маконини такомиллаштириш, баркамол авлодни тарбиялаш ҳамда ташқи сиёсатда миллий манфаатларни ҳимоялаш каби долзарб вазифалар белгиланган. Мамлакатимизда маънавий-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида келажагимиз эгаларини миллий маънавият ва қадриятлар руҳида тарбиялаш, маънавий-маърифий марказларни ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини ривожлантириш, оилавий қадриятларни ардоқлаш ва оилаларни мустаҳкамлаш масалалари сайловолди дастурининг асосий вазифаларидан биридир.

Учрашувда истиқлол йилларида Тошкент йирик мегаполисга айлангани, улкан бунёдкорлик ишлари туфайли у гўзал қиёфа касб этиб, муҳташам бинолар, равон ва кенг кўчалар, кўприклар, обод маҳаллалар, жозибали фавворалар, улкан савдо иншоотлари пойтахтимиз чиройига янада чирой қўшаётгани таъкидланди.

Ўзбекистонда умумжаҳон аҳамиятига молик бўлган жуда кўплаб тарихий-маданий ва архитектура ёдгорликлари мавжуд. Номзоднинг сайловолди дастурида бундай улкан тарихий меросни асраб-авайлаш ва ҳисобга олиш, бу борадаги қонунчиликни янада такомиллаштиришга доир масалалар белгиланган.

Номзод сайловчиларни дастурида белгиланган устувор вазифалар билан таништирар экан, “Баркамол авлод – миллат таянчи” тамойили остида ёшлар онгини халқимизга ёт бўлган “оммавий маданият”нинг салбий таъсиридан муҳофаза қилиш мақсадида уларнинг қалби ва онгига миллий тикланиш ғоясини сингдириш, миллий маънавият ва қадриятлар руҳида тарбиялашни янада кучайтириш лозимлигини айтди. Бу борада кино, театр ва эстрада санъатида халқимизнинг бой ва бетакрор тарихи, маданияти, анъаналари ва илғор урф-одатларини таъсирчан бадиий образлар орқали ифода этадиган асарларни яратиш таклифини берди.

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди раиси Н.Ҳабибуллаев, Тошкент ахборот технологиялари университети қошидаги академик лицей директори Н.Умарова, Тошкент архитектура-қурилиш институти ўқитувчиси Ў.Шакаров, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабаси М.Ашурова ва бошқалар номзоднинг сайловолди дастури ҳақида фикр билдирди. Сайловчиларни Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этишга чақирди.