Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сармоя кўпайиши кафолатланган
20:07 / 2015-08-25

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Марказий банки томонидан банкларнинг депозит ва фоиз сиёсати, таклиф этилаётган омонатлар ва уларнинг афзалликлари, банк ресурс базасини мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Марказий банки томонидан банкларнинг депозит ва фоиз сиёсати, таклиф этилаётган омонатлар ва уларнинг афзалликлари, банк ресурс базасини мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Президентимиз раҳнамолигида тизимда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар ўзининг юксак самараларини бераётгани, аҳолининг омонатга қўйилган маблағлари барча турдаги солиқлардан озод қилингани, уларнинг манбалари декларация қилинмаслиги ҳамда омонатларнинг қайтарилиши давлат томонидан кафолатлангани алоҳида таъкидланди.

Давлатимиз раҳбарининг 2008 йил 31 октябрдаги “Аҳолининг омонатларини жалб қилиш бўйича республика тижорат банклари ўртасида танлов ўтказиш тўғрисида”ги қарори молия муассасаларини янада ривожлантириш, аҳолининг бўш пул маблағларини депозитларга жалб этишда банклар учун кучли рағбатлантирувчи омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Мамлакатимиз тижорат банклари миллий ва чет эл валютасида чекланмаган миқдорда икки юз элликдан ортиқ омонат турини таклиф этмоқда. Барча тижорат банкларига нақд ва нақдсиз шаклдаги маблағларни 1, 3, 6 ва 12 ой ҳамда ундан узоқ муддатга қўйиш мумкин. Омонат турларида бошланғич бадал миқдори чекланмайди. Айримларини қўшимча маблағлар билан кўпайтириш имконияти мавжуд.

Банкка қўйилган омонатларнинг сир тутилиши ва мерос ҳуқуқи қонун билан кафолатланишидан ташқари уларни ҳимоялаш ҳам доимий эътиборда. Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида”ги қонуни аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, тижорат банкларига бўлган ишончни оширишга хизмат қилаётир.

Марказий банкнинг матбуот хизматидан маълум қилишича, омонат турлари барча ёшдаги аҳоли қатламларини қамраб олмоқда. Тижорат банкларининг депозитлари ҳажми йил сайин ортиб бормоқда. Сўнгги беш йилда банклардаги депозитлар қолдиғининг ўсиш суръати йилига 30 фоиздан юқори бўлмоқда. Бу аҳолининг реал даромадлари ўсаётгани ва уларнинг молия муассасаларига бўлган ишончи мустаҳкамланиб бораётганидан далолатдир.

Матбуот анжуманида жорий йилнинг биринчи ярми якунлари бўйича банк тизимининг барча кўрсаткичлари, хусусан, аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг депозитлари ҳажми ўсгани қайд этилди. Жумладан, «Асака» акциядорлик тижорат банки ҳам омонатларни жалб қилиш бўйича бир қатор ютуқларга эришмоқда. Ҳозир банк омонатчилари сони бир миллион уч юз минг нафардан ошди.

– Банкимизда қирқдан кўпроқ омонат тури мавжуд бўлиб, йигирма бештасига миллий, ўн еттитасига хорижий валютада маблағлар қабул қилинади, – дейди «Асака» акциядорлик тижорат банкининг омонат операциялари бошқармаси бошлиғи Баҳодир Мирбобоев. – Амалга оширилган изчил изланишлар туфайли банкимиздаги жисмоний шахсларнинг ҳисобрақамларидаги маблағлар қолдиғи кейинги уч йилда 443 миллиард сўмга кўпайди.

Матбуот анжуманида журналистларни қизиқтирган саволларга соҳа мутахассислари жавоб берди.