Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
САРҲИСОБ: 175 та халқаро спорт мусобақаларида 943 нафар атлет иштирок этиб, 514 та медал қўлга киритилди
15:24 / 2019-12-29

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги йил якунларини эълон қилди.


Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги йил якунларини эълон қилди.

Унда қайд этилишича, 2018 йилдан буён жисмоний тарбия ва спортга оид Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12 та фармони ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг 29 та қарори қабул қилинган. Улар орасида эътиборга моликларидан бири сифатида тренерларнинг маоши 1,35 бараварга оширилганлигини айтиш мумкин. Шу билан бирга тизимда мажбурий меҳнатга тўла барҳам берилди.

Вазирлик ташкил этилгандан буён тизимда ўрта махсус маълумотли тренерлар улуши 54 фоиздан 47,4 фоизга камайган, олий маълумотли тренерлар билан таъминлаш даражаси 55,8 фоизга етказилган.

38273393(1).jpg

Спортчиларга машғулотлар ўтказиши учун барча қулайликларни яратиш мақсадида республикамиз бўйлаб 68 та (янги қурилиш, реконструкция, мукаммал таъмирлаш) спорт иншоотларида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, фойдаланишга топширилди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчилар сони 1 624 143 нафарга ортиб, шуғулланувчилар сони 2,7 млн. нафаргача ошди. Шунингдек, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш бўйича олий таълим муассасалари сони 3 тага, соҳа кадрларини малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш муассасалари сони 4 тага етказилди.

Хусусан, Самарқанд шаҳрида “Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети” федерал давлат бюджети олий таълим муассасасининг филиали ташкил этилиб, унда футбол, баскетбол, теннис, волейбол, эшкак эшиш, енгил атлетика, сузиш турлари бўйича 86 нафар талаба таҳсил олмоқда.

E9Qi-RM9fACeuvLQ-Kz7AtPfKbnTBjLK.jpg

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан 2020 йилда Токиода ўтказиладиган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига пухта тайёргарлик кўриш юзасидан спортнинг 25 та тури бўйича йўлланмаларни қўлга киритиш учун Ўзбекистон миллий терма жамоа аъзоларидан 420 нафар номзод спортчилар танлаб олиниб, спортчиларни муносиб тайёрлаш учун 13 нафар хорижий мутахассислар ва тренерлар жалб этилди.

Режалаштирилган ҳар бир спорт тури бўйича лицензияларнинг қўлга киритиш жараёнини ҳар 15 кунда муҳокама қилиб бориш тизими яратилиб, спортчилар тегишли 15 та вазирлик, 13 та идора ва 11 та ташкилотларга бириктирилди.

Ҳозирги пайтга келиб, 32 нафар спортчи Олимпия ва Паралимпия ўйинларида иштирок этиш учун йўлланмаларни қўлга киритишди. 2019 йилда қўлга киритилган йўлланмалар ичида аввалги Олимпиада ўйинларидан фарқли равишда, Ўзбекистон спорти тарихида илк маротаба велосипед спорти (шоссе) бўйича Ольга Забелинская, замонавий бешкураш бўйича Алисэ Фахрутдинова ва Александр Савкинлар Олимпия ўйинларида иштирок этадиган бўлишди. Шунингдек, ўзбек ва жаҳон спорти тарихида улкан муваффақиятларга эришган гимнастикачимиз Оксана Чусовитина фаолиятида саккизинчи бор, енгил атлетикачимиз Светлана Радзивил эса тўртинчи бор Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди.

23273_680.jpg

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан 2019 йил давомида Ўзбекистонда 20 га яқин халқаро мусобақалар ташкил этилди. Ушбу мусобақаларни ўтказиш, ғолиб спортчиларни тақдирлаш, шунингдек ташкилотчиларни рағбатлантириш мақсадида вазирлик томонидан умумий ҳисобда 38 млрд. 680 млн. сўмдан ортиқ маблағ ажратилди.

Мамлакатимизда ўтказилган халқаро спорт мусобақаларида 4 минг 100 нафардан зиёд спортчи иштирок этди. Ушбу нуфузли мусобақаларнинг 5 таси жаҳон чемпионати ва жаҳон кубоги мусобақалари бўлиб, улар катта тайёргарлик ва кўтаринки руҳда ташкил этилди. Жаҳон кубоги ва жаҳон чемпионатларини ўтказиш учун 2 миллиарддан зиёд маблағлар сарфланиб, ғолиб ва совриндорлар муносиб тақдирланди.


2019 йилнинг январь – ноябрь ойлари ҳолатига кўра мамлакатимиз спортчилари 175 та халқаро спорт мусобақаларида 943 нафар атлет билан иштирок этиб, 514 та (шундан 175 та олтин, 156 та кумуш, 183 та бронза) медалларни қўлга киритишди. Таққослаш учун, 2018 йил давомида турли спорт турлари бўйича Ўзбекистон терма жамоалари 143 та халқаро мусобақаларда 572 нафар спортчи билан қатнашиб, 416 та (160 та олтин, 142 та кумуш, 114 та бронза) медалга эга чиқишган.

photo_2019-09-16_11-22-34.jpg

Бир сўз билан айтганда, ортда қолаётган йил давомида амалга оширилган ислоҳотлар спортчиларимиз томонидан келажакда қўлга киритилажак катта ғалабаларга муҳим пойдевор бўлиб хизмат қилади, дейилади Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабарида.