Сархил ноз-неъматлар аҳоли дастурхонига
Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги “Рўзимурод бобо” фермер хўжалиги узумчилик ва боғдорчиликка ихтисослашган.
Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги “Рўзимурод бобо” фермер хўжалиги узумчилик ва боғдорчиликка ихтисослашган.Хўжаликнинг 24 гектарлик ер майдонида узумнинг бир неча тури, олма, ўрик, шафтоли каби мевали дарахтлар парваришланади. Ўтган йили токзордан 30 тонна узум олишга эришган соҳибкорлар жорий мавсумда бу кўрсаткични 35 тоннага етказишни мўлжалламоқда. Хўжаликда балиқчилик тармоғи ҳам йўлга қўйилиши режалаштирилган.