Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сариосиёлик энг кучли Алпомиш ва Барчинойлар аниқланди
14:58 / 2025-08-18

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё тумани маҳаллаларида яшайдиган 18-30 ёшдаги йигит-қизлар жамоалари ўртасида “Алпомиш издошлари” ва “Барчиной авлодлари” спорт мусобақалари бўлиб ўтди.

Беллашув ёшларнинг бўш вақтини сермазмун ўтказиб, спортга қизиқиш ва интилишини янада ошириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиб, чиниқтириш, жамоа бўлиб ҳаракатланиш кўникмаларини мустаҳкамлаб, спортнинг миллий турларини оммалаштириш мақсадида ташкил этилмоқда.  

Қизиқарли, муросасиз кечган мусобақаларнинг эркаклар ўртасидаги баҳсларида Нурбулоқ маҳалласи ўғлонлари, хотин-қизлар ўртасидаги беллашувларда Шарафобод маҳалласи жамоаси фахрли биринчи ўринни эгаллаб, вилоят босқичига йўлланма олди.

Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.  

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири