Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сариосиёда “Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
08:04 / 2022-05-28

ФОТОРЕПОРТАЖ

Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилоят бўлими ташаббуси билан Сариосиё туман ҳокимлиги ҳамкорлигида “Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Вилоят марказидан 200 километр узоқликда жойлашган тоғли Сангардак маҳалласида ўтказилган тадбирда тумандаги барча умумтаълим мактабларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилари, аҳоли вакиллари, хусусан, ёшлар иштирок этди. 

Дастлаб, ҳудуддаги 16-сонли умумтаълим мактабида Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуси доирасида бир қатор танлов ва викториналар ўтказилди. Хусусан, ёшларнинг истеъдод ва салоҳиятини юзага чиқариш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, юртга фидойи инсонлар этиб вояга етказиш мақсадида ўтказилган тадбирда югуриш марафони, заковат интеллектуал ўйини, китобхонлик, компьютер саводхонлиги, турли спорт мусобақалари ташкил этилди.

Тадбир давомида иштирокчилар мактабда ташкил этилган тикувчилик, гиламчилик, заргарлик тўгараклари фаолияти билан танишди.

Тумандаги умумтаълим мактаблари ўқувчи ёшларининг фольклор жамоаси чиқишлари иштирокчиларга кўтаринки руҳ бағишлади.

Маънавий-маърифий ишларда намунали фаолият юритган умумтаълим мактабларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ва ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилари ва ҳамкор ташкилот вакилларига диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

[gallery-7321]

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат),ЎзА