Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сариосиёда ҳоким ўзгарди
17:19 / 2025-11-01

Халқ депутатлари Сариосиё тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Ташкилий масала кўрилган сессияда Якубов Одилжон Алмахамадович туман ҳокими этиб тайинланди.

Одилжон Якубов 1983 йил Олтинсой туманида туғилган. 2005 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини солиқлар ва солиққа тортиш мутахассислиги бўйича тамомлаган.  

Меҳнат фаолияти давомида солиқ органларида турли вазифаларда ишлаган. Денов ва Термиз туманларида давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимларида хизмат қилган.  

Тайинловга қадар Сурхондарё вилояти камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаётган эди.

Холмўмин Маматрайимов,

ЎзА мухбири