Сариосиё тоғларида зумрад қиш зийнати
Сурхондарё вилоятидаги “Юқори Тўпаланг” миллий табиат боғига зумрад қиш фасли ўзгача зийнат улашмоқда. Оппоқ қор билан қопланган тоғ чўққилари, маъюс мудраётган турли дов-дарахтлар она табиатнинг нақадар буюк ижодкор эканини намойиш этаётгандек туюлади.
Осмонўпар чўққиларга туташган 27 минг 581 гектар майдондаги табиат боғининг 7 минг 294 гектарини тоғ ўрмонлари ташкил этади.







Денгиз сатҳидан 1000 – 3800 метргача баландликда жойлашган боғ турли ноёб ўсимликлари, дов-дарахтлари, “Қизил китоб”га киритилган жонивор ва қушлари, дарёларида қизил форель, ширмой балиқлари билан табиат шайдоларини мафтун этади.
Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири