Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сариосиё тоғларида қоқиўт гуллади
15:21 / 2024-01-03

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманидаги Юқори Тўпаланг миллий табиат боғи назоратчилари янги йилнинг илк кунларида Тамшуш бўлимида гуллаган доривор гиёҳ —қоқиўтга дуч келди.

Ибн Сино қоқи ўтнинг сутсимон ширасини кўзга тушган оқни даволашда, жигардаги тиқинларни очишда, истисқо ва чаён чаққанда қўллаган. Халқ табобатида қоқи ўтдан безгак, иштаҳани очиш ва овқат ҳазм бўлишни яхшилашда, тиқинлар, метеоризм, сариқ касал, гепатит, холецистит, бод касали, қанд касаллиги, қон босими, пешоб чиқариш йўллари шамоллаши ва буйрактош касалликларини даволашда, сўгални олиб ташлашда фойдаланилади.

Одатда баҳорда гул очадиган қоқиўт қуюқ экстракти қайнатмаси замонавий тиббиётда иштаҳани очиш, ҳазм қилиш органлари фаолиятини яхшилашда, сафро ҳайдовчи ва қабзиятда енгил сурги дори сифатида ишлатилади. Қоқи ўт экстракти ва қуюқ қоқи ўт экстракти иштаҳани очишда, қабзиятда ва сафро ҳайдовчи восита сифатида қўлланилади. Яллиғланишга қарши кучли восита ҳам саналади.

—Табиат боғимиз доривор гиёҳларга бой, —дейди Юқори Тўпаланг миллий табиат боғи директори Нуриддин Саттаров. —Тамшуш бўлимимизда бошқа шифобахш гиёҳлар қатори қоқиўт ҳам кўплаб учрайди. Баҳорда гуллайдиган доирвор ўсимлик бу йил қиш об-ҳавосининг нисбатан иссиқ келган палласида эрта уйғониб кетгани кузатилди. Бу ўсимлик боғимизда муҳофазага олинган. 

Миллий табиат боғи назоратчилари шу пайтгча кўпминг йиллик тарихга эга қоқи ўт январь ойининг илк кунларида гуллаганини учратмаган. 

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири