Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сариосиёда халқаро террористик ташкилотларга тегишли маърузаларни тарқатган шахс қўлга олинди
10:50 / 2020-10-08

Мазкур ҳолат бўйича 25 ёшдаги Ў. Козимовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-1-моддаси, 3-қисми, “г” банди билан жиноят иши қўзғатилди.


Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тадбир чоғида Сариосиё туманидаги Феруз маҳалласида яшовчи Ў. Козимов(исм-шариф ўзгартирилди)га тегишли “Iphone 5J” русумли уяли телефон аппарати холислар иштирокида кўздан кечирганида 233 та фотосурат ва 58 та диний мазмундаги видеоматериал борлиги маълум бўлган.

Шунингдек, у телеграм мессенджери орқали диний мазмундаги “Бизни тўғри йўлга бошлагин”, “Соқол ўстириш тўғрисида” номли видеороликларни таниши А.Чориевга, “Тавба ва уни кечиктириш сабаблари”, “Ҳақ йўлида жам мужоҳидлар”, “Мен ёқтирган нашида”, “Ўлимим осон бўлсин десангиз”, “Гуноҳдан тийилишлик қандай бўлади, Абдуллоҳ Зуфар”, “Аллоҳ йўлида дўстлашиш” номли аудиоматериалларни яна бир таниши П.Воситовга тарқатгани аниқланган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосасида Ў. Козимовнинг қўл телефонида сақланган ва интернет тармоғи орқали тарқатиб келган диний мазмундаги материаллар “Ўзбекистон ислом ҳаракати”, “Тавҳи ва жиҳод” каби фаолияти тақиқланган халқаро террористик ташкилотларга тегишли экани кўрсатилган.

Мазкур ҳолат бўйича 25 ёшдаги Ў. Козимовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-1-моддаси, 3-қисми, “г” банди билан жиноят иши қўзғатилди.