Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сарҳисоб: ёз мавсумида фаол оромгоҳлар аниқланди
18:10 / 2022-09-09

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент вилояти Кенгашида болаларнинг ёзги дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш борасидаги ишлар сарҳисоб қилинди.

Унда амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берилди. Қайд этилганидек, мавсум давомида вилоят бўйича жами 160 та оромгоҳда 52 минг 352 нафар болани соғломлаштиришга эришилган ва белгиланган режа 110,4 фоизга бажарилган.

Вилоят халқ таълими бошқармаси раҳбарлигида “Оромгоҳларда таълим-тарбиявий ишларни ташкил этиш, уларни малакали педагог ва етакчилар билан таъминлаш” бўйича ишчи гуруҳи томонидан бу йилги мавсумда оромгоҳларга 1 минг 52 нафар педагог жалб этилиб (шулардан 338 нафари стационар оромгоҳларга, 714 нафари “соғломлаштириш майдончалари”га) таълим-тарбиявий ишлар амалга оширилди. Барча жойларда кутубхоналар фаолияти ташкил этилиб, улар болаларнинг ёшига мос адабиётлар, газета ва журналлар билан таъминланди.

Оромгоҳларда бешта муҳим ташаббус бўйича тўгараклар фаолияти ташкил этилиб, болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида чет тилларини ўрганиш, “Моҳир қўллар”, “Бисер тўқиш”, “Расм чизиш”, шунингдек, болалар ўртасида китобхонлик, санъат, турли спорт мусобақалар, компьютер саводхонлиги бўйича танловлар, ўқувлар, викториналар ташкил этилди.

Тадбирда “Энг намунали болалар оромгоҳи”, “Болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш мавсуми ташкилотчилари ҳамда болалар оромгоҳлари ходимлари” кўрик-танловлари ғолибларини тақдирлаш маросими ҳам ташкил этилди.

Унга кўра, 13 та номинацияда ғолиблар аниқланиб, ташкилотчиларнинг совғалари тақдим этилди. Шунингдек, “Энг яхши ҳамкор” номинацияси, "Энг ғамхўр тарбиячи”, “Энг фаол етакчи” ,“Энг масъулиятли ташкилотчи”, “Энг намунали стационар болалар оромгоҳи”, “Энг намунали болалар соғломлаштириш майдончаси”, “Энг яхши пазанда” номинациялари ғолиблари ташкилотчилар томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

А.Мусаев, ЎзА