Сурхондарё вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармасида 2025 йилда таълим тизимида эришилган натижалар ҳамда келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.
Сурхондарё вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармасида 2025 йилда таълим тизимида эришилган натижалар ҳамда келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.
Бошқарма бошлиғи Ҳусниддин Мамадиев иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлар, шунингдек кенг жамоатчилик фаоллари бевосита ва онлайн шаклда иштирок этди.
[gallery-26818]
Тадбир очиқ ва жонли мулоқот руҳида ўтиб, унда мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги ислоҳотлар, таълим сифати, инфратузилма, педагоглар салоҳияти ҳамда истиқболдаги режалар юзасидан атрофлича маълумот берилди.
Анжуман давомида иштирокчилар томонидан билдирилган саволларга бошқарма бошлиғи батафсил жавоб берди. Мазкур матбуот анжумани таълим тизимидаги очиқлик, шаффофлик ва жамоатчилик билан самарали мулоқотни янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/Rp8kCp9Pukg" title="Sarhisob va kelgusi rejalar muhokamasi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат ва видео), ЎзА