French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сарҳисоб ва истиқболдаги режалар
12:10 / 2023-07-23

“Навоийуран” давлат корхонасида 2023 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунлари ва келгусида барқарор ривожланиш ва операцион фаолиятни янада такомиллаштириш масалаларига бағишланган кенгайтирилган видеоселектор йиғилиш бўлиб ўтди.

Дастлаб корхона бош директори Жаҳонгир Ҳасанов корхонанинг 2023 йил январ-июнь ойларидаги ишлаб чиқариш-хўжалик фаолияти якунлари ва жорий йилнинг прогноз кўрсаткичларини сўзсиз бажарилишини таъминлаш борасидаги долзарб вазифалар ҳамда 2030 йилгача корхонани ривожлантириш истиқболларини таъминлаш борасида муҳим вазифаларни амалга ошириш мақсадида ўз вақтида ва тезкор самарали операцион фаолият ташкил этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида ахборот берди. 

– Ҳисобот даврида маҳсулот ишлаб чиқариш 2,8 триллион сўмни ёки режага кўра 105,8 фоизни, ўсиш суръати эса 107,7 фоизни ташкил этди, – деди Ж.Ҳасанов. – Бурғилаш ишлари режага нисбатан 109,5 фоизни, маҳсулдор эритмаларни сўриб олиш ҳажми 108,9 фоизни ҳамда уран қазиб олиш 105,7 фоизга бажарилди. Ҳисобот даврининг прогнозига кўра, маҳсулотлар экспорти 122,3 фоизга бажарилди. Корхонада Инвестиция дастури лойиҳаларини амалга ошириш борасида 23,5 миллион долларлик капитал қўйилма ўзлаштирилди. 

Йиғилишда корхонанинг таркибий бўлинмалари томонидан ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ва технологик жараёнларни ташкил этиш натижалари танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди. 

Шунингдек, корхонанинг 2023 йил 9 ойлик ҳамда йил якунига қадар ишлаб чиқариш дастуридаги кўрсаткичларни сўзсиз таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар кўриб чиқилди. Жумладан белгиланган қўшимча маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича аниқ таклифлар ва кўрилаётган чоралар, 2023 – 2030 йилларда ишлаб чиқариш ҳажмларини кескин оширилишини таъминлаш мақсадида барқарор ривожланиш учун замин яратиш бўйича қилинаётган ишлар муҳокама этилди.

Йиғилишда Президентмизнинг 2022 йил 14 июлдаги “2022 - 2030 йилларда “Навоийуран” давлат корхонасида уранни қазиб олиш, қайта ишлаш ҳажмини ошириш ҳамда уни трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорида кўрсатилган уран қазиб олиш ва қайта ишлаш талаблари ва шартларига мувофиқ, корхонанинг 2023 йилда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни таъминлаш учун чора-тадбирлар ишлаб чиқиш бўйича кўрилаётган ишлар таҳлил этилиб, уларнинг ижро механизмлари бўйича таклифлар билдирилди. 

А.Бўриев, ЎзА