Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сарҳисоб ва истиқбол
18:40 / 2022-02-14

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қашқадарё вилояти бўлимида 2021 йилда амалга оширган ишлар таҳлили ва 2022 йилдаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

– “Маҳалла” фонди томонидан ўтган йилда 9 та маҳалла фуқаролар йиғини компьютер жамланмалари, 20 таси мебель жиҳозлари билан таъминланди, – дейди фонднинг вилоят бўлими бошлиғи Нурали Маҳматов. – 1 минг 204 нафар маҳалла фуқаролар йиғини ходимларига 2 миллиарддан сўмдан зиёд моддий ёрдам тўлаб берилди. 

Кам таъминланган, эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган, кўп фарзандли оилалар, якка-ёлғиз қариялар, ногиронлар, табиий офатдан жабр кўрган 1 минг 116 нафар фуқарога 203 миллион сўмлик хайрия ёрдамлари кўрсатилди. Шунингдек, Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгашлари қарори билан «Саховат ва кўмак» жамғармаси томонидан 2020-2021 йилларда 51 миллиард сўмлик моддий ёрдам (контракт тўловлари, даволаниш харажатлар, уй-жой таъмири учун) кўрсатилди.

Таъкидландики, бу каби эзгу саъй-ҳаракатлар жорий йилда ҳам давом этади. Жумладан, фуқаролар йиғинида кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган оилалар, ёлғиз кексалар, фахрийлар, ногиронлар, етим-есирларга ҳамда табиий офатлардан талофат кўрган фуқароларга нисбатан инсонпарвар ва меҳр-шафқатли муносабатда бўлиш ғояларини кенг тарғиб қилиш уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш ҳамда ночор қийналган оилаларни уй-жой билан таъминлашда, мавжуд уйларини таъмирлаш ҳамда хорижий давлатларда даволанишларида фонд имкониятларидан келиб чиқиб моддий ёрдамлар кўрсатиш белгиланган.

Йиғилиш сўнгида 2021 йилдаги самарали меҳнати, фуқароларни моддий қўллаб-қувватлаш борасида қўшган ҳиссаси, ташаббускорлиги учун туман (шаҳар) бўлинмалари ходимларига вилоят бўлими томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари берилди.

Ўлмас Баротов, ЎзА.