Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
САРҲИСОБ: ўтган уч ойда 50,1 триллион сўм инвестиция ўзлаштирилди
10:53 / 2022-05-12

2022 йилнинг январь-март ойларида асосий капиталга киритилган 50,1 триллион сўм инвестициялар ўзлаштирилган, деб маълум қилди Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти.

Бу 2021 йилнинг мос давридагига нисбатан 26,6 фоиз кўп бўлиб, ЯИМнинг 30,8 фоизини ташкил этди.

Инвестицияларнинг асосий қисми тўғридан-тўғри, кафолатланмаган хорижий инвестициялар ва кредитлар (43,2 фоиз), корхона ва аҳоли маблағлари (38,3 фоиз) ҳисобидан молиялштирилди. 

Ҳукумат кафолати остидаги хорижий кредитлар 38,4 фоизга қисқартирилганига қарамай, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар, бошқа хорижий инвестициялар ва кафолатланмаган хорижий кредитлар ҳажми 56,5 фоизга кескин ошгани туфайли асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг 46,2 фоизи ташқи ресурслар ҳисобидан молиялаштирилди.

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан инвестицияларни молиялаштириш ҳажми 74,9 фоизга қисқаргани боис, давлат ресурсларининг асосий капиталга киритилган инвестицияларни молиялаштиришдаги улуши ҳам пасайиб кетди. 

Аҳоли мабалағлари ҳисобидан молиялаштирилган инвестициялар ҳажми 3,4 фоизга қисқарган бўлсада, корхона маблағлари ва  ОШ кредитлари ҳисобидан молиялаштирилган инвестициялар ҳажмининг ортиши ички ресурслар асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг энг йирик манбаилигичага қолишига сабаб бўлди.

ЎзА.