Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сарҳадлардаги сергак божхоначилар
09:36 / 2023-09-09

Сергак божхоначилар томонидан инсон онгини заҳарлаб, унинг саломатлигига жиддий путур етказувчи, жамият келажагига болта урувчи психотроп дори воситаларини ноқонуний тарзда мамлакатимиз ҳудудига олиб кириш ҳолатларига чек қўйилмоқда.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Довуд-ота” чегара божхона постига Қозоғистон Республикаси орқали кириб келган “Лада-Ларгус” русумли автотранспорт воситаси божхона назоратидан ўтказилди. Натижада йўловчи божхона декларациясида  кўрсатилмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган автотранспорт салон қисмининг тепасидаги “бардачок”да турган оқ рангли пакет ичида ҳар бири 10 мг.дан бўлган 8 та қутида жами 400 дона “Баклосан” номли психотроп дори воситасини ҳеч қандай ҳужжатларсиз  Россия Федерациясидан республикамиз ҳудудига олиб келаётганлиги аниқланди.  

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.    

Довуд Абибуллаев, ЎзА