Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сардорлар музейга саёҳат қилди
12:38 / 2024-07-17

ФОТОРЕПОРТАЖ

Ўзбекистон болалар ташкилоти Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлими тизимида фаолият олиб бораётган сардорлар иштирокида Термиз шаҳрида жойлашган археология музейига “Сардорлар саёҳати” ташкил этилди.

Воҳада болалар ўртасида ички туризмни ривожлантириш ва уларнинг тарихий маданиятимизга бўлган қизиқишини янада ошириш мақсадида ташкил этилган саёҳат давомида сардорлар Термиз археология музейида бўлиб, вилоят тарихи, қадимий воҳанинг ривожланиш босқичлари ва дунё тамаддунида тутган ўрни билан яқиндан танишди.  

[gallery-18300]

Музейда воҳанинг бой ўтмиши, маданияти ва буюк аждодларнинг нодир илмий меросига оид 200 мингдан ортиқ турли ашёлар, асори-атиқалар, қизиқарли манбалар сақланмоқда.  

Саёҳат ёшларда бой таассурот қолдирди.  

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА