Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сардор Рашидов Қатарда қолади
12:30 / 2020-09-01

Бироқ жамоа ва футболчимиз ўртасидаги янги шартнома бандлари маълум қилинмаган.


Ўтган ойда Қатар юлдузлар лигасида мавсум ниҳоясига етди ва ҳамюртимиз Сардор Рашидов тўп сураётган “Қатар СК” мусобақани 8-ўринда якунлади. 

Сардор ўтган мавсумда жамоаси таркибида 21 ўйинда қатнашди ва 5 марта рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Мавсум якунлангач С.Рашидовнинг клуби билан тузган шартномаси ҳам ўз якунига етган эди. 

Сўнгги хабарларга қараганда, С.Рашидов қатарликлар билан шартномасини узайтирган. 

Бироқ жамоа ва футболчимиз ўртасидаги янги шартнома бандлари маълум қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, Қатар юлдузлар лигасида янги мавсум 3 сентябрь куни бошланади.