Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сардобаликлар эвакуация қилинмоқда
19:26 / 2020-05-01

Сардоба сув омбори ҳудудидан эвакуация қилинган аҳоли Сирдарё туманига қабул қилинмоқда.


Сардоба сув омбори ҳудудидан эвакуация қилинган аҳоли Сирдарё туманига қабул қилинмоқда.

Бугун 1 май куни соат 05:55 да Сирдарё вилоятида жойлашган “Сардоба” сув омбори дамбасининг 6 пикет деворида сув чиқиши юзага келган эди.

1-Сардоба сув омбори-11.jpeg

1-Сардоба сув омбори-12.jpeg

1-Сардоба сув омбори-17.jpeg

Мазкур вазият оқибатларини бартараф этиш, эвакуация тадбирларини амалга оширилди. Вилоятимизнинг барча туману шаҳарларида бўлгани каби Сирдарё туманида ҳам эвакуация қилинган аҳолини кутиб олиш учун зарурий чоралар кўрилди.

Сирдарё туман ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, айни дамда тумандаги Дехқонобод, Бахмал, Тинчлик, Хазина, Ишонч, Тадбиркор, Орзу, Аҳиллик, Туркистон МФЙларида истиқомат қилувчи фуқароларимиз, олийжаноб ва меҳмондўстлик билан 1400 дан зиёд эвакуация қилинган аҳолига ўз уйларидан бошпана ажратмоқда.

1-Сардоба сув омбори-13.jpeg

1-Сардоба сув омбори-15.jpeg

1-Сардоба сув омбори-14.jpeg

Бундан ташқари тумандаги 525 ҳарбий қисмда 500 ўринли, Бахт шаҳар енгил-саноaт коллежи биносида 200 ўринли ётоқ жойлари тайёрланиб эвакуация қилинаётган аҳолини жойлаш режалаштирилган.

Вазият тўлиқ назоратга олинган, саросимага тушишга асос йўқ.

Эвакуация ишлари давом этмоқда...