Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сардобалик болажонларга байрам туҳфаси
15:55 / 2021-06-01

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни

Сирдарё вилоятининг энг чекка ҳудуди Сардоба туманида 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан 6 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолият бошлади.

Туман мактабгача таълим тасарруфида 2020 йил якунида 14 та давлат ва 48 та оилавий мактабгача таълим ташкилоти фаолият юритиб, уларга тумандаги жами 5 минг 571 нафар 3-7 ёшли болаларнинг 3 минг 997 нафари қамраб олинган бўлиб, бу 71,7 фоизни ташкил этар эди.

Жорий йил бошидан бугунги кунгача Зомин ва Бўстон маҳалла фуқаролар йиғинларида ўқитишнинг муқобил шаклларидан «Ақлвой» мобил боғчага 96 нафар ва 12 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотига 300 нафар ҳудуддаги 3-7 ёшли болажонлар қамраб олиниши эвазига 4 минг 393 нафар бола қамровига эришилди ва болаларни қамраб олиш даражаси 78,8 фоизгача ўсди.

Айнан бугун – болажонлар байрами куни тумандаги Наврўз МФЙда якка тартибдаги тадбиркорлар Барно Муҳаммадиева, Пахтакор МФЙда Элёржон Тўраев, Янгиқишлоқ маҳалласида Абдусамат Исроилов, Айнура Бойқулова, Бирлашган МФЙда Иқбол Абсалимова ва Сайёра Абдураимова томонидан очилган давлат хусусий шерикчилиги асосидаги оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳам фаолият бошлади.

Сардобалик болажонларга байрам туҳфаси сифатида фойдаланишга топширилган ушбу МТТларнинг очилиш маросимларида Миллий гвардия Сирдарё вилояти қўриқлаш бошқармаси бошлиғи И.Эрбўтаев ҳамда Сардоба туман ҳокими А.Хидиров ва секторлар, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Болажонларнинг энг ёрқин байрами шарафига жойларда уюштирилган тадбирларда келажагимиз эгаларига совға-саломлар улашилиб, концерт дастурлари намойиш этилди.

Байрам меҳмонлари – болажонларни музқаймоқ ва яхна ичимликлар билан сийлашди.

 

А.Қаюмов,

Ф.Тошматов (сурат) ЎзА