English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сардобалик 7-синф ўқувчиси онлайн шахмат мусобақасида 3-ўринни эгаллади
12:57 / 2021-08-02

Шахмат бўйича Филиппин пойтахти Манила шаҳрида ўтказилган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Сардоба тумани 18-мактабнинг 7-синф ўқувчиси Бахром Бахриллаев фахрли 3-ўринни қўлга киритди.

40 дан ортиқ давлат ўртасида ўтказилган онлайн шахмат мусобақасида 7 имкониятдан 8,0 очко тўплаган эронлик Мухаммада Акбарабади Хусаин 1-ўринни қўлган киритган бўлса, 7 имкониятдан 7,5 очко тўплаган ҳиндистонлик Сахиб Синкх 2-ўрини эгаллади.

Сирдарёлик ёш шахматчимиз Бахром Бахриллаев 7 имкониятдан 7,5 очко жамғариб, ҳиндистонлик спортчидан вақт тафовути бўйича ортда қолган ҳолда 3-ўрин соҳибига айланди.

Сирдарё вилояти Сардоба тумани ҳокими Абдуазим Хидиров Бахром Бахриллаев истиқомат қилаётган “Бирлик” маҳалласидаги хонадонга бориб, ёш спортчининг ота-онаси билан учрашиб, уни энг замонавий ноутбук, китоблар тўплами ва эсдалик совғалари билан тақдирлади.

Туман ҳокими келгусидаги спорт мусобақаларида ҳам ёш шахматчини тўлиқ қўллаб-қувватланиши ва амалий ёрдам берилишини таъкидлаб ўтди.

Шуҳрат Суяров, Фурқат Тошматов (сурат), ЎзА