Сардобадаги кенг кўламли бунёдкорликдан ҳудуд аҳолиси мамнун (+видео)
Сардоба сув омбори тўғонининг ёрилиши оқибатида 2 минг 211 та хонадон яроқсиз ва 2 минг 499 таси таъмирталаб ҳолатга келиб қолган эди.
Сардоба сув омбори тўғонининг ёрилиши оқибатида 2 минг 211 та хонадон яроқсиз ва 2 минг 499 таси таъмирталаб ҳолатга келиб қолган эди. Давлатимиз раҳбари ўшанда бу аҳволни кўриб, вайрон бўлган маҳаллаларни нафақат олдинги ҳолатига қайтариш, балки ундан-да яхши қилиш, ҳамманинг ҳаваси келадиган масканга айлантиришга ваъда берган эди.
Шу мақсадда учта ҳудуд танланиб, 50 гектар майдонда 86 та 5 қаватли уй-жой барпо этилди.Хусусан, Сардоба тумани "Дўстлик" маҳалласида 37 та, Мирзаобод тумани "Ҳақиқат" маҳалласида 40 та ҳамда "Навбаҳор" маҳалласида 9 та уй-жой қурилди. Уларда жами 2 минг 640 хонадон бор.
Сардобаликлар ҳудудда олиб борилган катта бунёдкорлик ишларидан, одамларга кўрсатилган ғамхўрлик ва эътибордан мамнун. Дўстлик маҳалласи "Табаррук" ва "Маърифат" кўчалари фуқаролари Президент ва Бош Вазирга ўз миннатдорчилигини билдиришди.