Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сардобада топилган тилла буюмлар эгаларига қайтарилмоқда
20:02 / 2020-05-12

Сув тошқини натижасида йўқолган қимматбаҳо заргарлик буюмлар Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўз эгаларига қайтарилди.


Сув тошқини натижасида йўқолган қимматбаҳо заргарлик буюмлар Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўз эгаларига қайтарилди.

Сардоба тумани Қўрғонтепа маҳалла фуқаролар йиғини “Шон-шараф” кўчаси 8/1-уйда яшовчи фуқаро Гулнора Алимбоевага тегишли бўлган 1 дона тилла узук, 1 жуфт тилла сирға ва 1 дона тилладан ясалган аёллар билак узуги шу кўчадан оқиб ўтувчи ариқ четидан Сардоба туман ички ишлар ходими, лейтенант А.Ибрагимов томонидан топиб олинди. Тилла буюмлар эгасига қайтариб берилди.

Буюмлар-3.jpg

Буюмлар-4.jpg

Худди шундай воқеа тумандаги Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғини “Фусункор” кўчасида яшовчи фуқаро Д.Сотиболдиевага тегишли бўлган тилла буюмлар билан ҳам содир бўлди.

Туман ИИБ ХПБ профилактика инспекторлари Б.Соатов ҳамда Ш.Худойқуловлар томонидан топиб олинган тилла буюмлар Д.Сотиболдиеванинг ўғли О.Жумановга қайтариб берилди.