Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сардобада аҳоли саломатлик кўрсаткичи ўрганилди
12:44 / 2023-04-08

Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот тизимини янада такомиллаштириш, фуқаролар муаммолари билан ишлашни самарали ташкил этиш, соғлиқни сақлаш соҳасида ечимини кутаётган масалаларни ўрганган ҳолда жойида, тезкор ҳал этиш мақсадида Сардоба тумани тиббиёт бирлашмасининг кўп тармоқли марказий поликлиникасида "Саломатлик сайиллари" ойлиги доирасида скрининг, тиббий текширув ва соғломлаштириш тадбири ўтказилди. Унда аҳолини кўпдан буён қийнаб келаётган, соғлиқ билан боғлиқ муаммоларга аҳамият қаратилди.

Республикадан келган малакали мутахассислар маҳаллий шифокорлар билан ҳамкорликда чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этди. Жараёнда иштирок этган мингдан зиёд аҳоли вакиллари терапевт, невролог, травматолог ва хирург, гинеколог, педиатр, окулист каби тор доира вакиллари кўригидан ўтиб, УТТ, ЭКГ, Рентген каби энг сўнги русумдаги тиббий аппаратуралар имкониятидан баҳраманд бўлиб қолмай, биохимиявий таҳлил топшириб зарур маслаҳат ва тавсияларни олди.  

– Сардобада "Саломатлик сайиллари" ойлиги доирасида ўтказилган скрининг ва тиббий кўрик жараёнлари 2 босқичли бўлиб, биринчи босқичда соғлиғида муаммоси бор 4 ва 3-хавф гуруҳига киритилган аҳоли қатлами тиббий кўрик жараёнига жалб этилиб, касалликнинг ўрта ва юқори даражасига қараб, беморларни рўйхати шакллантирилди, –дейди туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Гулнора Қуватова. – Иккинчи босқичда эса шакллантирилган рўйхат асосида беморларни индивидуал тарзда соғломлаштириш ишлари олиб борилади. Энг асосийси, ўтказилган тиббий кўрик ва соғломлаштириш тадбирларида 1230 нафар аҳоли вакиллари иштирок этиб, шундан 333 нафарида турли кўринишдаги касалликнинг клиник белгилари аниқланди. Аниқланган касалликнинг белгиларига қараб 290 нафар фуқарога амбулатор, 38 нафар фуқарога стационар шароитда даволаниш, 5 нафарига эса вилоят даволаш профилактика муассасаларида юқори технологик жарроҳлик амалиётини ўтказиш юзасидан маслаҳат ва тавсия берилди.  

Шуҳрат Суяров, ЎзА