Сардобада 18 нафар боланинг суннат тўйи ўтказилди
Сирдарё вилояти Сардоба туманидаги "Сардоба универсал кластер" масъулияти чекланган жамият жамоаси Сардоба ва Оқолтин туманларида истиқомат қилиб келаётган эҳтиёжманд оилалар ва уларнинг фарзандларига қувонч улашди.
Оилаларнинг 18 нафар фарзандига суннат тўйи қилиб берилди. Болажонларга совғалар улашилди.

– Ўғлимнинг суннат тўйини қандай ўтказсам экан, деб ўйлаб юргандим, – дейди М.Жўраева. – Ташкилотчилар, ташаббускорларга раҳмат. Ўғлимнинг ҳам қувончи чексиз. Ўзи истаган велосипедига эга бўлди.

Тўйда куй-қўшиқлар ижро этилди. Байрамона безатилган тўйхона жам бўлганларга қувонч бағишлади.
Шуҳрат Суяров, ЎзА