Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сардоба: Қурилиш-тиклаш ишларида 1400 нафар Тошкент вилояти қурувчи-усталари иштирок этмоқда
13:28 / 2020-05-18

Ушбу жараёнга 1 минг 400 дан зиёд қурувчи-уста, муҳандислар, қурилиш техникалари ва бошқа, ўз касбининг ҳақиқий устаси бўлган мутахассислар сафарбар этилган.


“Сардоба” сув омбори тошқинидан зарар кўрган Сирдарё вилояти Сардоба ва Мирзаобод туманлари ҳудудидаги 120 та уй жорий йилнинг сентябрь ойигача Тошкент вилоятининг 7 та пудратчи ташкилоти қурувчи-усталари томонидан тўлиқ қайта таъмирланиб, қўшимча қурилишлар амалга оширилиб фойдаланишга топширилиши режалаштирилди.

Ушбу жараёнга 1 минг 400 дан зиёд қурувчи-уста, муҳандислар, қурилиш техникалари ва бошқа, ўз касбининг ҳақиқий устаси бўлган мутахассислар сафарбар этилган. Айни пайтда, улар кўчалар ва хонадонларни тошқин лойқаларидан тозалаш, ҳовли жойларни тартибга келтириш, таъмирлаш, қурилиш ишларини амалга оширишда фаол иштирок этмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Тошкент вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан Сардоба сув омборида сув тошқини оқибатларини бартараф этишга ёрдам бериш мақсадида вилоятдан жўнатилган 18 та қурилиш-пудратчи ташкилот вакилларидан иборат гуруҳ Сирдарё вилоятидаги тошқин келтирган зарарни бартараф этиш, қайта қуриш, тозалаш, тиклаш, таъмирлаш ишларида фаол иштирок этмоқда.

photo_2020-05-18_13-49-59.jpg