Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сардоба туманида ёшлар учун молиявий саводхонликка бағишланган семинар ташкил этилди
10:53 / 2025-12-18

Агробанк томонидан ёшларнинг ташаббус ва ғояларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг молиявий билим ва кўникмаларини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда Сирдарё вилояти Сардоба туманида ёшлар учун молиявий саводхонликни ошириш ҳамда уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этишга қаратилган семинар ташкил этилди.

Семинар давомида иштирокчиларга бизнесни ташкил этиш ва уни ривожлантириш босқичлари, ёшлар учун мўлжалланган банк маҳсулотлари ва хизматлари, шунингдек, ёшларга оид амалдаги давлат дастурлари юзасидан батафсил маълумотлар берилди.

 Тадбир очиқ мулоқот ҳамда савол-жавоблар шаклида ўтказилиб, унда ёшлар ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича мутахассислардан атрофлича жавоблар олиш имкониятига эга бўлдилар.  

Мазкур семинар ёшларни тадбиркорлик фаолиятига рағбатлантириш ва уларнинг келгусидаги режаларини қўллаб-қувватлашга хизмат қилди.