Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Саралаш имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда
15:40 / 2020-09-10

Шунингдек, имтиҳон жараёнлари видео кузатув остида тўлиқ ёзиб олинди.

Таълим

Жорий ўқув йили учун республика олий таълим муассасалари ҳузуридаги мавжуд 65 та академик лицейларда белгиланган график асосида, санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда саралаш имтиҳонлари ўтказилиши белгиланган.

Бугун Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети академик лицейи ҳудудида жойлашган спорт майдончасида 446 нафар талабгорга бир вақтнинг ўзида имтиҳон топшириши учун жойлар ҳозирланди.

Саралаш имтиҳонлари ўтказиладиган ҳудудга киришда дастлаб талабгорнинг тана ҳарорати ўлчаниб, антисептик воситалар билан дезинфекция қилинди. Шунингдек, имтиҳон жараёнлари видео кузатув остида тўлиқ ёзиб олинди. Мазкур видео кузатувлар талабгорларнинг ота-оналарга тўғридан-тўғри намойиш этиб борилди.

Тошкент давлат педагогика университети академик лицейида ўтказилган имтиҳонда 446 нафар талабгордан 18 нафари турли сабабларга кўра қатнашмади.