French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сара уруғ – юқори ҳосил гарови
09:44 / 2022-02-05

Пахтачилик сердаромад соҳа. Усиз иқтисодиётда юқори натижага эришиб бўлмайди.

Унинг асосини эса сара уруғ ташкил этади. Келгуси йил ҳосили, ундан олинадиган фойда ҳам унга боғлиқ. “Ўзагроинспекция”нинг Сирдарё вилоят бўлими томонидан “Сирдарё туманидаги “White gold” МЧЖга қарашли, “Бахт” уруғлик чигит дорилаш цехига уюштирилган навбатдаги пресс-турда шу ва шунга ўхшаш мавзулар тўғрисида сўз юритилди.

Пресс-турда 2022 йил ҳосили учун уруғлик пахта хомашёсини тозалаш, туксизлантириш ва истиқболдаги уруғлик чигитларни қишлоқ хўжалиги зараркунанда ва касалликларига қарши дорилаш ишлари билан яқиндан таништирилди.

– Очиқ дала майдонларига чигит экишда, ер бонитети, уни ўртача шўрланиш даражаси инобатга олинади, – дейди “Ўзагроинспекция”нинг Сирдарё вилоят бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Ғиёсиддин Усмонов. – Сирдарё вилоят ҳудудидаги чигит экишга мўлжалланган ерлар унумдорлиги эса Наманган, Андижон, Фарғона вилоят ерларига нисбатан анча паст. Чигит уруғини тайёрлашда бу жиҳатлар инобатга олинади. Сўнги йилларда Сирдарёдаги очиқ дала майдонларига экилаётган “Султон”, “Бухоро-102, Ан-Боёвут-2, С-6524 каби чигит навлари юқори ҳосилдорлиги, шўрга чидамлилиги билан ажралиб туради. Шунинг учун ҳам сирдарёлик пахтакорлар, пахтани ушбу навини экишни афзал билади. Чунки, у белгиланган агротехник чора-тадбирлардан сўнг, кутилганидан ҳам яхши ҳосил беради.

Жорий йилда, 53 410 гектар ерга ғўзанинг эрта пишар навларидан “Султон”, 1765 гектар ерга “Ан-Боёвут-2” нави, 7075 гектар ерга “С-6524”, 10650 гектар ерга ўрта пишар, 2600 гектар ер майдонига истиқболдаги ғўза навлари экилиши кўзда тутилиб, ундан юқори ҳосил олиш учун тайёргарлик ишлари ҳозирдан бошлаб юборилди.

Ўтган йили вилоятдаги 211 та фермер хўжалиги «Тендер танлови»да ғолиб, деб топилиб, 7110 гектар майдонга юқори авлодли уруғлик чигит эккан эди. Юқори агротехника тадбирлари асосида парвариш қилиниши натижасида 2022 йил ҳосили учун 4990 тонна сара уруғлик пахта жамғарилган. Уни қайта ишлаш, уруғлик чигитни ажратиб олиш, туксизлантириш, ҳар хил зараркунанда ва касалликларга қарши дорилаш ишлари ўз вақтида олиб борилиши натижасида 2640 тонна чигит экишга шай ҳолга келтирилди.

Бу юмушлар “Ўзагроинспекция”нинг вилоят бошқармаси унинг туман бўлимлари ходимлари томонидан доимий назоратга олинган.

Ш.Суяров, Ф.Тошматов(сурат), ЎзА