Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Саноатни ривожлантириш жамғармасига 185 миллион АҚШ доллари миқдорида қўшимча маблағ жалб қилинади
10:46 / 2026-01-02

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Саноат лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувваталаш ишларини изчил давом эттириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Унга мувофиқ, саноат тармоқларида экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш, соҳага замонавий технологияларни олиб кириш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга кўмаклашиш ҳамда инвестиция лойиҳаларини, шу жумладан, саноат ипотекаси тизими орқали молиялаштириш учун Саноатни ривожлантириш жамғармасида 185 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қўшимча маблағлари шакллантирилади.

Фармон билан Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси харажатлари мутаносиблигини таъминлаш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан очилган кредит линияларини мақбуллаштириш орқали 185 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағни саноат лойиҳаларини молиялаштириш учун 2026 йилда Саноатни ривожлантириш жамғармасига қайта тақсимлашга рухсат берилади.

Мазкур молиявий ресурслар доирасида инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 18 декабрдаги "Саноатни ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида"ги ПҚ-397-сон қарорида белгиланган тартибда амалга оширилади. 

Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси: 

а) Саноатни ривожлантириш жамғармаси маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилади ҳамда ҳар чоракда инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишини муҳокама қилиб боради; 

б) Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан саноат тармоқлари учун ажратилган кредит линияларидан самарали фойдаланиш ҳолатини доимий таҳлил қилган ҳолда, зарур ҳолларда, уларни мақбуллаштириш ва мақбуллаштирилган маблағлар ҳисобидан Саноатни ривожлантириш жамғармаси орқали лойиҳаларни молиялаштириш юзасидан ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклифлар киритиб боради. 

Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 3 майдаги "Пилла етиштириш ва ипакчилик соҳасида бозор механизмларини жорий қилишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-72-сон Фармони;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 июлдаги "Ўзбекистон Республикасида туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини янада оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-102-сон Фармони; 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 июлдаги "Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш соҳасини янада ривожлантириш ва уларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-104-сон Фармони; 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 январдаги "Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-13-сон Фармони; 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 28 февралдаги "Хоразм вилоятида тадбиркорларга қулай шароитлар яратишга оид қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-89-сон қарорига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилади. 

ЎзА