French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Саноатлаштирилган токзорлар барпо этилмоқда
15:04 / 2025-01-31

Қашқадарё вилояти Нишон туманида бўш турган ер майдонларига Олтиариқ тажрибаси асосида саноатлаштирилган токзорлар барпо этилиши аграр соҳа ривожи ва янги бозор механизмларининг жорий этилишида муҳим қадам ҳисобланади. Бундай лойиҳалар қишлоқ хўжалигини самарали ва даромадли соҳалардан бирига айлантириши шубҳасиз.

Айни пайтда ташаббус доирасида туманга 5000 дона узум кўчати олиб келиниб, 5 гектар майдонга кўчат ўтқазиш ишлари бошлаб юборилди.  

Маҳаллий фермерларнинг айтишича, узум кўчатлари 1 йилдан сўнг ҳосилга кириб, 1 гектар майдондан 50 тоннадан зиёд ҳосил олиш имкониятини беради. Шунингдек, токзорларни барпо этишда туман ҳокимининг ташаббуси билан Фарғона вилояти Олтиариқ туманидан тажрибали боғбонлар ҳам жалб этилган.  

– Ҳозирда 5 гектар майдонда ташкил этилаётган ушбу токзор келаси йил ҳосилга киради ва бундан 1 йиллик соф фойда 750 миллиондан 800 миллион сўмгача етиши кутилмоқда, – дейди туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Ойбек Тожиев. – Бу эса туман иқтисодий-ижтимоий кўрсаткичларини яхшилаш билан бирга мавсумий аҳоли бандлигини таъминлашда ҳам муҳим аҳамият касб этади.  

Яқин истиқболда бу каби токзорлар туман ҳудудида 30 гектар майдонда ташкил этилиши режалаштирилмоқда.  

Ў.Алимов, ЎзА мухбири