Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Саноатчилар форуми давом этмоқда
14:09 / 2015-10-30

Енгил саноат мамлакатимиз иқтисодиётининг муҳим бўғинларидан. Корхоналар техник ва технологик янгиланаётгани, чет эл инвестициялари жалб этилаётгани самарасида соҳа салоҳияти изчил ошмоқда.

IX Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Ўзфармсаноат” давлат акциядорлик концерни, “Дори-дармон” акциядорлик компанияси, “Ўзбекенгилсаноат” акциядорлик жамияти, “Ўзбекчармпойабзали” уюшмаси, Ўзбекистон қаттиқ қотишмалар ва ўтга чидамли металлар комбинати, “Ўзметкомбинат” очиқ акциядорлик жамияти, Навоий ва Хоразм вилоятлари корхоналари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг тақдимотлари бўлиб ўтди.

Енгил саноат мамлакатимиз иқтисодиётининг муҳим бўғинларидан. Корхоналар техник ва технологик янгиланаётгани, чет эл инвестициялари жалб этилаётгани самарасида соҳа салоҳияти изчил ошмоқда. Бугунги кунда “Ўзбекенгилсаноат” акциядорлик жамияти таркибига кирадиган уч юздан зиёд корхона ташқи бозорга тайёр тўқимачилик ва трикотаж маҳсулотлари етказиб бераётир.

– Корхонамиз тикувчилик ва трикотаж товарлари, махсус иш кийимлари ишлаб чиқаради, – дейди “Ariya Teks” корхонаси бош директори ўринбосари Равшан Мухрумбоев. – Замонавий дизайнга эга ва сифатли маҳсулотларимиз МДҲ мамлакатларига экспорт қилинаётир. Келгусида Европа бозорида ҳам ўз ўрнимизни топишни мақсад қилганмиз. Ўтган йилги саноат ярмаркасида бир миллиард сўмдан зиёд шартнома имзолаган эдик. Бу йилги анжуманда ушбу кўрсаткични беш миллиард сўмга етказишни режалаштирганмиз.

Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасида кўплаб чет эллик ишбилармонлар ҳам қатнашмоқда. Улар мамлакатимиз саноат салоҳияти, юртимиз корхоналари билан ҳамкорликни ривожлантириш имкониятларини ўрганмоқда.

– Ўзбекистонда бизнес юритаётганимизга ўн йилдан ошди, – дейди “Nano Profi” корхонаси директорининг ўринбосари Хоу Хиупенг (Хитой). – Корхонамиз ванна, жакузи, душ ва гидромассаж ҳовузлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Ярмаркада ушбу йўналишда фаолият юритаётган мамлакатингиз корхоналари билан танишдим. Хитой билан Ўзбекистон ўртасидаги мустаҳкам алоқалар биз, ишбилармонларнинг ўзаро ҳамкорлигимиз ривожига хизмат қилмоқда.