French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Саноатбоп токзорлар кенгайтирилади
08:42 / 2020-12-19

Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги томонидан саноатбоп узумзорлар кўламини кенгайтириш ва ишлаб чиқариш сифатини яхшилашга бағишланган тадбир ўтказилди.

Маълумки, мамлакатимизда кейинги йилларда аграр тармоқнинг бошқа йўналишлари қатори узумчилик ҳам анча ривожланди. Айни пайтда юртимиздаги барча тоифадаги хўжаликлар тасарруфида жами 137,1 гектар токзорлар мавжуд бўлиб, уларнинг 81,3 фоизи ҳосилли, 18,7 фоизи ёш токзорлардир.

Жорий йилда мамлакатимиз бўйлаб фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан жами 14,3 минг гектар майдонда янги токзорлар барпо этилиши режалаштирилиб, амалда 16,4 минг минг гектар (режага нисбатан – 115%), майдонда янги токзорлар барпо этилди. Бунда саноатбоп навли токлар экилишига ҳам алоҳида аҳамият қаратилди.

[gallery-500]

Ҳудудлардаги янги токзорлар барпо этувчи ташаббускорлар томонидан барпо этилган токзорларда сув таъминотини яхшилаш мақсадида йил давомида 80 дона артезиан қудуқлар қазилиб, 2,9 минг гектар токзорларда томчилатиб суғориш технологиялари жорий этилди.

Тадбирда соҳани ривожлантириш, саноатбоп узумзорлар кўламини кенгайтириш ва ишлаб чиқариш сифатини яхшилаш борасида мутахассислар ўзаро фикр алмашди.

Оқил ҒУЛОМОВ(сурат), ЎзА