French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Саноат зонаси ҳудудида йўллар қурилмоқда
17:26 / 2024-04-16

Пахтаобод тумани «Дўстлик» массивидаги Ҳаётбахш маҳалласи ҳудудида умумий қиймати 130 миллион АҚШ долларига тенг лойиҳа доирасида тўқимачиликка ихтисослашган саноат зонаси ташкил этилмоқда.

Айни кунда умумий майдони 55 гектарни ташкил этадиган мазкур саноат зонаси коммуникация тармоқлари – электр энергияси, табиий газ ва сув таъминотини йўлга қўйиш, умуман, ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш бўйича белгиланган ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, йўлсозлар томонидан саноат зонасига олиб борувчи йўл асфальтланмоқда, шунингдек, ҳудуднинг ички йўлларини қуриш ишлари олиб борилмоқда

–Саноат зонаси ҳудудида жами 4,2 километр узунликда йўл қуриш ишларини амалга ошириш белгиланган, – дейди Андижон Минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати давлат муассасаси раҳбари Жаҳонгир Дилшодов. – Айни кунларда мутахассисларимиз томонидан уч қопламали йўлнинг асосини тайёрлаш, остки қисмини мустаҳкамлаш, четларига лотоклар ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур жараёнда ишларнинг сифатли амалга оширилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.  

Дарҳақиқат, Андижон Минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати давлат муассасаси мутахассислари томонидан саноат зонасида йўлларни барпо этиш бўйича амалга оширилаётган ишларнининг сифати доимий назорат қилиб борилмоқда. Ҳудуддаги йўлларга ётқизилаётган асфальт қопламаси таркиби, сифати, йўлнинг техник ҳолати махсус ускуналар ёрдамида текширувдан ўтказиб борилмоқда.  

[gallery-16950]

Мутахассисларнинг таъкидлашича, мазкур саноат ҳудудида йўл қурилиши учун жами 18 миллиард 138 миллион сўм маблағ сарфланиши кўзда тутилган. Ўтган 2023 йилда 6 миллиард 400 миллион сўмлик ишлар бажарилган бўлса, жорий йилнинг биринчи чораги давомида 2 миллиард 800 миллион сўмлик  ишлар амалга оширилди.  

2025 йилда тўла фойдаланишга топширилиши белгиланган мазкур саноат зонасига кўплаб истиқболли лойиҳалар жойлаштирилади, ўн мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.  

Ф. Убайдуллаев,

З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари