Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Саноат зоналарини бошқариш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарор қабул қилди.
Унга мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги саноат зоналари дирекциялари саноат зоналари иштирокчиларининг хизмат кўрсатишни ташкил этиш лойиҳаларини жойлаштириш мақсадида тайёр бино ва иншоотларни қуриш (саноат ипотекаси) учун ер участкаларининг ижара ҳуқуқи билан улушдор бўлиб кириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари ушбу қарорнинг бажарилишини самарали ташкил қилиш учун масъул ва шахсан жавобгар ҳисобланади.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги саноат зоналари дирекциялари саноат зоналари иштирокчиларининг хизмат кўрсатишни ташкил этиш лойиҳаларини жойлаштириш мақсадида тайёр бино ва иншоотларни қуриш (саноат ипотекаси) учун ер участкаларининг ижара ҳуқуқи билан улушдор бўлиб кириш тартибини белгилайди.
Дирекциялар саноат зоналари иштирокчиларининг хизмат кўрсатишни ташкил этиш лойиҳаларини жойлаштириш мақсадида тайёр бино ва иншоотларни қуриш (саноат ипотекаси) учун тадбиркорлик субъектларининг розилиги асосида ер участкаларининг ижара ҳуқуқи билан улушдор бўлиб киради.
Улушдорлик саноат зоналари ҳудудида фаолият кўрсатмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган бўш турган ер участкалари негизида саноат зоналари иштирокчиларининг хизмат кўрсатишни ташкил этиш лойиҳаларини жойлаштириш мақсадида тайёр бино ва иншоотларни қуриш (саноат ипотекаси) учун лойиҳаларни жойлаштириш мақсадида ташкил этилади.
Саноат зоналарига саноат зоналари иштирокчиларининг хизмат кўрсатишни ташкил этиш лойиҳаларини жойлаштириш мақсадида тайёр бино ва иншоотларни қуриш (саноат ипотекаси) учун ер участкаларининг ижара ҳуқуқи билан улушдор бўлиб кириш қиймати 100 минг АҚШ доллари эквивалентидан ортиқ бўлган хизмат кўрсатишни ташкил этиш лойиҳалари учун амал қилади.
Саноат зоналари ҳудудида хизмат кўрсатишни ташкил этиш лойиҳаларини жойлаштириш учун қиймати 100 минг АҚШ доллари эквивалентидан ортиқ бўлган хизмат кўрсатиш лойиҳасини амалга ошириш, тайёр бино ва иншоотларни қуриш (саноат ипотекаси) учун саноат зоналарида ер участкалари электрон онлайн-аукцион савдолари орқали ажратилади ҳамда ушбу ер участкаларига бўлган ижара ҳуқуқининг бозор қиймати хўжалик жамиятининг устав фондига дирекциянинг улуши сифатида киритилади.
ЎзА