Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Саноат зоналари ҳудудидаги ер участкалари учун тўловни 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти яратилди
16:17 / 2023-12-12

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 ноябрдаги “Айрим саноат тармоқларида сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони билан саноат зоналарида ер майдонлари ва бино-иншоотларни электрон онлайн-аукцион орқали ижарага беришда сотиб олиш тўловларини 24 ой муддатда бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат этилди. Бунга қадар 12 ой муддатга бўлиб тўлаш имконияти берилган эди.

Ушбу ҳужжат ижросини таъминлаш мақсадида “e-auksion” электрон савдо платформасида эркин иқтисодий зона, туристик рекреацион зона, махсус саноат зона, кичик саноат зона ва ёшлар саноат зоналаридаги ер участкаларини сотиб олишда тўловларни йигирма тўрт ой муддатда бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти яратилган. 

Айни пайтда 4,5 мингдан ортиқ саноат зоналаридаги ер участкалари e-auksion.uz сайтига савдога чиқарилган. 

ЎзА