Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Саноат ва инвестиция бўйича ҳамкорлик
16:18 / 2025-11-21

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Бошқирдистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – саноат, энергетика ва инновациялар вазири Александр Шелдяевни қабул қилди.

Россия Федерацияси вакили учрашувда Бошқирдистон Республикаси раҳбари Радий Хабировнинг самимий салом ва миннатдорлик сўзларини етказди ҳамда Тошкент вилоятининг саноат ва инвестиция салоҳиятини юксак баҳолади. Бош вазир ўринбосари Александр Шелдяев  “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ имкониятларига алоҳида тўхталиб, автомобиль эҳтиёт қисмлари ва бошқа саноат товарларини ишлаб чиқарувчи замонавий корхоналар ташкил этиш имкониятлари мавжудлигини қайд этди.

Шунингдек, транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш соҳасига инвестиция киритиш, Россиянинг йирик автомобиль ишлаб чиқарувчилари тажрибасидан кенг фойдаланиш истагини билдирди. А.Шелдяев таълим ва илм-фан йўналишларида ҳамкорликни кенгайтириш, олимлар ва талабалар ўртасида алмашинувни йўлга қўйиш бўйича таклифлар берди ҳамда Ўзбекистон ёшларини Бошқирдистоннинг етакчи олий таълим муассасаларида ўқишга таклиф этди.

Мулоқот давомида Зойир Мирзаев Тошкент вилоятида хорижий инвесторлар учун яратилаётган қулай шароитлар борлигини билдирди. Хусусан, саноат маҳсулотларини маҳаллийлаштириш билан шуғулланаётган корхоналар учун тақдим этилаётган имтиёзлар ҳақида маълумот берди. Жараёнда Россия мутахассисларини вилоятда дори-дармон ишлаб чиқаришда қўлланиладиган шифобахш ўсимликлар ва асал етиштириш билан шуғулланишга таклиф этди.

Учрашув якунида томонлар бизнес ҳафталарини биргаликда ўтказиш, Тошкент вилояти ва Бошқирдистон Республикаси ишбилармон доиралари ўртасида мунтазам учрашувлар ташкил этиш бўйича келишиб олди. 

А.Мусаев, ЎзА.