Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Саноат ва илм-фан: барқарор иқтисодий ўсиш йўлида институционал ҳамкорлик
17:56 / 2025-11-20

Пойтахтимизда саноат сектори вакиллари иштирокида «Саноат ва илм-фан: инновацияларни рағбатлантириш, технологиялар трансфери ва барқарор иқтисодий ўсиш йўлида институционал ҳамкорлик» мавзусида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтади.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда Хусусийлаштириш ва давлат активларини бошқариш муаммоларини тадқиқ этиш маркази ҳамкорлигида Жаҳон банкининг MUNIS лойиҳаси ва PRIM дастури доирасида ташкил этилди.

Конференциянинг асосий мақсади — инновацион фаолликни рағбатлантириш, технологиялар трансферини жадаллаштириш ва барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш йўлида илмий ташкилотлар, саноат корхоналари ҳамда давлат тузилмалари ўртасида тажриба алмашиш ва институционал ҳамкорлик учун самарали платформа яратиш.

[gallery-26355]

Тадбирда саноат корхоналарини трансформация қилиш ва технологик янгилаш, давлат активларини самарали бошқариш ва хусусийлаштириш жараёнлари орқали инвестиция жалб этиш механизмлари, рақамлаштириш — илм-фан интеграцияси, барқарор ривожланиш тамойилларини (CSR, ESG, SDG, PRI) жорий этишда илм-фаннинг ўрни каби йўналишлар муҳокама қилинди.

Конференцияда давлат иштирокидаги йирик саноат корхоналари вакиллари, таниқли олимлар, экспертлар ва амалиётчи мутахассислар иштирок этди.

— Мазкур конференциядаги маърузалар, хулосалар ва амалий таклифлар саноат тармоқларининг инновацион салоҳиятини оширишга, давлат активларини самарали бошқаришни такомиллаштиришга, корпоратив бошқарувни юқори стандартлар асосида ривожлантиришга хизмат қилади, — деди Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Нодирбек Ҳусанов. – Тадбирда саноат корхоналарини трансформация қилиш, технологик янгилаш ва модернизация қилишнинг инновацион механизмлари, давлат активларини хусусийлаштириш ва самарали бошқариш жараёнлари орқали саноат секторига инвестицияларни жалб қилишнинг илмий асослари, Рақамлаштириш – илм-фан интеграцияси, институционал ўзгаришлар ва саноат ривожланишининг асосий омили каби бир қатор масалалар муҳокама қилинди. Бу мамлакатимизда саноат соҳасидаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини янада бойитишга, илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини кучайтиришга хизмат қилади.

Ш.Маматуропова, ЎзА